"Формула-1" бўйича Сочидаги Гран-Прида испаниялик пойгачи Карлос Сайнс-кичкина аварияга учради

Спорт 10 Октябрь 2015 2208

Toro Rosso жамоаси пилоти Карлос Сайнс-кичкина Россиянинг Сочи шаҳрида "Формула-1" 15-босқичи доирасидаги Гран-Прида машғулот сессияси вақтида болиди билан аварияга учради.

Рейтер нашри маълум қилишича, испаниялик пилот 300 км тезликда ҳаракатланиш чоғида бошқарувни йўқотиб, йўлка четидаги тўсиққа бориб урилган.

Маълум қилинишича, унинг болиди электроник болид эди.

Бу воқеадан сўнг, трассада дарҳол қизил байроқ кўтарилган ва сессия тўхтатилган.

21 ёшли спортчи шифохонага олиб кетилган ва тиббий текширувдан ўтказилиш арафасида. Агентлик хабарига кўра, унинг Россиядаги Гран-Прида иштирок эта олмаслиги маълум бўлиб улгурган.

"Сайнс ҳушига келди. У энди тиббий текширувдан ўтказилади. Шундан сўнг батафсил маълумот берамиз", деб маълум қилган Автоспорт бўйича халқаро федерация матбуот хизмати.

Маълумот учун, Сочида иккинчи марта "Формула-1" Гран-Приси ўтказилмоқда. Ўтган йили Сочидаги мусобақаларда британиялик Льюис Хэмильтон ғолиб чиққанди.

10 октябрь куни саралаш босқичи ўтказилиши белгиланган. Асосий пойгалар 11 октябрь куни бошланади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар