Интернетда Туркиянинг Анқара шаҳридаги митингда рўй берган портлаш тасвирланган видеоёзув пайдо бўлди.
Ҳодиса гувоҳлари Анқара темир йўл станцияси олдида содир бўлган портлаш жараёнини тасвирга олишга улгуришди. Ролик Twitter ижтимоий тармоғида эълон қилинди.
Аввалроқ 10 октябрь куни Туркия пойтахти Анқара шаҳри марказида содир этилган портлашлар туфайли 30 кишининг ҳалок бўлгани, 126 киши жароҳатлангани хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Анқара марказида курдлар томонидан "Тинчлик ва демократия учун" шиори остида мамлакат ҳукуматига қарши норозилик намойиши учун йиғилган ҳудудда худкуш-террорист томонидан теракт содир этилди.