Германия канцлери Ангела Меркель ва Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Минск келишувлари шартлари тўлиқ бажарилмагунига қадар Россияга қарши санкцияларни давом эттиришга келишиб олган. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берган.

Ушбу сиёсатчилар Кэмероннинг Лондон ташқарисидаги қароргоҳида шу масалада муҳокама ўтказишган.

"Бош вазиримиз Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Франсуа Олланднинг бу масаладаги қарашларига қўшилади. Икки сиёсатчи ҳам Украинага сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш муҳимлигини қайд этишган", дейилади Британия бош вазирининг матбуот хизмати.

Бироз аввалроқ, Ангела Меркель ва Дэвид Кэмерон Суриядаги вазиятни ҳам муҳокама қилишганди.