Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат “Америка империалистлари уюштирадиган” ҳар қандай урушга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар қилди.
Бундай баёнотни Ким Чен Ин Корея Меҳнат партиясининг 70 йиллигига бағишлаб ташкил этилган парад вақтида эълон қилди.

“Инқилобий партиянинг қуролланиши бизнинг америкалик империалистлар томонидан бошланадиган ҳар қандай урушга тайёр эканимизни кўрсатади”, - деди Шимолий Корея етакчиси.


Аввалроқ Шимолий Корея пойтахти Пхеньян шаҳридаги Ким Ир Сен майдонида Корея Меҳнат партияси ташкил топганига 70 йил тўлиши муносабати билан ҳарбий парад бошлангани хабар қилинган эди.

Майдоннинг бир томонидаги трибунада мамлакат раҳбари Ким Чен Ин ўз мулозимлари билан биргаликда парадни кузатиб борди. Унинг ёнида Хитой Коммунистик партиясининг сиёсий бюроси фахрий аъзоси Лю Юньшань жойлашган.