"Ливерпуль" жамоасининг янги тайинланган бош мураббийи Юрген Клопп ўзининг Англияга келишидан олдин, "Бавария" жамоасига ўтиши ҳам мумкин бўлгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирди.

"Мен "Бавария"га ўтиш бўйича музокара ўтказмаганман. Улар ҳам менга мурожаат қилишмаган.

"Бавария" катта жамоа. Лекин улар мени чақиришлари учун эмас, таътил учун "Боруссия"дан кетгандим.

Мен келажак бўйича режалар тузмайман ва ишонтириб айтаманки, "Бавария"га ўтишни режалаштирмагандим.
Умид қиламанки, Гвардиола бу жамоада яна 10 йил давомида қолади.

Ўз фаолиятим давомида кўп жамоаларда ишлашни истамайман. Ҳа, бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлганди, лекин фақат "Ливерпуль" мен билан жиддий музокаралар ўтказди", дейди мураббий.