Консерваланган Тошкент палови Россия, Эрон ва Хитой бозорларига чиқарилади

Иқтисодиёт 10 Октябрь 2015 5733

2015 йилнинг январидан ишлаб чиқарила бошлаган консерваланган Тошкент палови тез орада Россия савдо расталаридан пайдо бўлади, дея хабар бермоқда Sputnik.
Тошкент тўй ошини консервалаш илк марта Сергели туманида йўлга қўйилган бўлиб, айни пайтда ҳар ойда бир миллионга яқин консерва банкаси қадоқланмоқда.

“Ошпазлар гуруҳи ўз рецептлари бўйича 120 килограммлик қозонларда эрта тонгдан энг сара маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда ош тайёрлашади”, - деди корхона вакили.
Шундан сўнг палов технологик тизим бўйлаб 335 ва 670 граммлик идишларга қадоқланади. Уларнинг истеъмол қилиш муддати 2 йилни ташкил этади. Мазкур маҳсулотларнинг асосий истеъмолчилари – хорижликлар, сайёҳлар ва чет эл бозорларидир.

“Биз Қозоғистонга умумий миқдори 60 минг банкани ташкил этувчи 2 синов партиясини етказдик. Айни пайтда Россия, Эрон ва Хитой билан музокаралар олиб борилмоқда”, - деди корхона вакили.
Компания ўз маҳсулотини яқинда Москвада бўлиб ўтган озиқ-овқат саноати кўргазмасида намойиш қилган. Ушбу маҳсулотга қизиқиш айниқса Узоқ Шарқ ва Сибир минтақалари вакиллари томонидан катта қизиқиш билдирилган.

Маълум қилинишича, компания режасида бошқа ўзбек миллий таомларини ҳам консервалаш кўзда тутилмоқда. Айни пайтда таркибий қисмларни тузиш ва зарур ҳужжатларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар