Миср ва Франция Қоҳира томонидан вертолёт ташувчи иккита “Мистраль” кемасини сотиб олиш шартномасини имзолади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, ушбу муносабат билан ўтказилган тантанали маросим Қоҳирадаги “Ал-Иттиҳодия” саройида бўлиб ўтди.

Тадбирда Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ва Франция бош вазири Мануэль Вальс иштирок этди.

Аввалроқ Россия ҳукумати “Мистрал”лар учун яратилган вертолётларни Мисрга таклиф қилишга қарор қилгани маълум қилинганди.