Муроджон Аҳмадалиев Қатардаги ЖЧ ярим финалига чиқди

Спорт 10 Октябрь 2015 2788

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари зафарли одимлашда давом этишмоқда.

Бугун бошланган чорак финал баҳсларида дастлаб рингга чиққан Муроджон Аҳмадалиев (56 кг вазн)Таиланд вакили Чатчай Бутдени мағлуб этди ва ярим финал йўлланмасига эга бўлди.

У ўзининг принципиал рақибини 3:0 (29:28, 30:27, 30:27) ҳисобида ғалаба қилган.

Қайд этиш керакки, бу орқали у таиландлик боксчидан реванш олди. Ушбу боксчилар 2015 йилги Осиё чемпионати финалида ҳам тўқнаш келишган ва унда Таиланд вакили ғалаба қилганди.

Маълумот учун, Муроджон Ахмадалиев нимчорак босқичида ўз вазн тоифасида биринчи рақам остида сараланган қозоғистонлик Кайрат Ералиевни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга чиққанди. Ундан олдинроқ эса Италия вакили Франческом Маеттони ишончли тарзда мағлубиятга учратганди.

Шу тариқа, Аҳмадалиев турнирда камида бронза медални кафолатлади. У ярим финалда ғалаба қилса, Бразилияда 2016 йили бўлиб ўтадиган Рио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритади.

Бугун ўзбекистонлик яна 6 нафар боксчи ўз жангларини ўтказиши кутилмоқда.

60 кг. Элнур Абдураимов (Ўзбекистон) – Отгондалай Доржнямбуу (Мўғулистон)

64 кг. Фазлиддин Ғоибназаров (Ўзбекистон) – Винченцо Мангиакапре (Италия)

75 кг. Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) – Пётр Хамуков (Россия)

81 кг. Элшод Расулов (Ўзбекистон) – Адилбек Низимбетов (Қозоғистон)

91 кг. Рустам Тўлаганов (Ўзбекистон) – Эрисланди Савон (Куба)

+91 кг. Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Ҳуссайн Ишаиш (Иордания)

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар