АҚШ президентида Яқин Шарқдаги низоларни ҳал этишда стратегияси, минтақадаги терроризмга қарши асосли режаси, Суриядаги қарама-қаршиликни ҳал этишда тайёргарлиги мавжуд эмас, деб ёзади The New York Times гаетаси мухбири.

"Жорий йилда президент Обама Сурия инқирозига бўлган муносабатини “сабр ва қатъият билан олиб борилаётган стратегия” деб атади. Аммо кўпчилик Россия авиациясининг Сурия осмонида пайдо бўлишини, Обама назарда тутган сабрнинг ҳосиласи бўлмиш фалажлик ҳолати деб атади", — деб вазиятга шарҳ ёзади мақола муаллифи.

Обаманинг иттифоқчилари Суриядаги вазиятни ўзгартиришлари даргумон эканликларини эътироф этишмоқда. Обаманинг ўзида эса Россия билан қарама-қаршиликка бориш истаги йўқ, деб таъкидлайди журналист.