ОАВ: АҚШ ИШИДга қарши курашда ҳали ютуқларга эришгани йўқ

Жаҳон 10 Октябрь 2015 5286

АҚШ томонидан ИШИД террорчилик ташкилотига қарши кураш ва Сурияда барқарорликни вужудга келтириш учун қўлланилаётган чоралар ҳозирча сезиларли натижа бераётгани йўқ. Мазкур баҳо 9 октябрь куни New York Times газетасининг электрон шаклида эълон қилинган мақолада келтириб ўтилади.

“Америка томонининг ҳаракатлари, танқидчилар қайд этганидек, баъзида қарама-қарши келиб қолиб, энг яхши ҳолатда маъносиз натижаларга эришишга хизмат қилмоқда”, - қайд этади нашр. Унинг нуқтаи назарига кўра, Вашингтоннинг ҳаракатлар тўртта асосий йўналишга бўлинади.

Улардан бири АҚШ фикрига кўра ИШИД жангариларига қарши курашадиган қуролли тузилмаларнинг ўзагини ташкил этувчи Сурия муҳолифати жангариларининг Пентагон томонидан ўқитилиши ва қуроллантирилиши эди. Нашрнинг қайд этишича, 500 млн долларлик мазкур дастурни амалга оширишда ҳарбий хизматдан қочиш, аскарликка чақирилган сонининг етишмаслиги каби кўплаб муаммолар вужудга келди ва натижада бир неча кишигина тайёрланди.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси томонидан Сурия ҳукумати қўшинларига қарши курашаётган бир қатор гуруҳларга махфий ёрдам кўрсатишни ўз ичига олган иккинчи йўналишда ҳам унчалик омад кулиб боқмади. Нашрнинг қайд этишича, мазкур дастур бўйича ўқитилаётган бир қатор жангарилар “ал-Қоида”нинг Суриядаги бўлинмаси – “Дабҳат ан-Нусра” гуруҳи билан боғланишган. Оқибатда жангарилар дастурда қатнашаётган асосий тузилмаларга ҳужум қилиб, кўплаб Америка қурол-яроғлари, жумладан, замонавий танкка қарши ракеталарни қўлга киритишган.

АҚШ учинчи йўналиш - Ракка шаҳрини мудофаа қилиш, ИШИДга қарши ҳужум ташкил этиш кўзланган 3 мингдан 5 мингача араб жангариларини 20 минг курд аскарлари билан биргаликда қуроллантириш режасига кўпроқ эътибор қаратаётгани тўғрисида ҳам материалда тўхталиб ўтилди. Мазкур кучлардан Туркия ва Сурия чегараси ҳудудида “хавфсиз зона” ташкил этишда фойдаланиш режалаштирилмоқда.

АҚШнинг Суриядаги ҳаракатларида тўртинчи ва асосий йўналиш сифатида ИШИД позициялари бўйлаб авиазарбалар бериш айтилган. Мазкур ҳужумларга қарамасдан, жангарилар гуруҳи ҳали ҳам нафақат Ракка, балки Ироқнинг Мосул ва Рамади шаҳарларида ҳам яширинишмоқда.
New York Times, шунингдек, Россия Сурияда ҳарбий ҳаракатларни бошлаганидан сўнг АҚШ Россия ҳарбий самолётлари билан тўнашувлар эҳтимолини камайтириш учун Сурияда камроқ бомба ташлаб, кўпроқ Ироқ ҳудудига авиазарбалар беришни бошлаганига эътибор қаратиб ўтган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар