Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Германия канцлери Ангела Меркелга Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибида қолишида ёрдам беришини сўраб мурожааат қилди. Бу ҳақда 10 октябрда Лондонда икки етакчининг учрашуви натижаларига якун ясаган Financial Times нашри маълум қилди.

Нашрнинг таъкидлашича, “Кэмерон хеж-фондларнинг раҳбарлари бўлган, Консерватив партиянинг нуфузли аъзолари ўз молиявий реурсларини Европа Иттифоқидан чиқишни қўллаб-қувватлаш учун йўналтиришларидан хавфсираб, Меркелдан Буюк Британиянинг ЕИ таркибида қолишида ёрдам беришини қатъийлик билан сўрамоқда”.  

“Кэмерон тарафдорлари Брюссель билан музокаралар қанчалик узоқ давом этса, Европа Иттифоқидан чиқиш учун кампанияни шунчалик осон ўтказиш мумкин бўлади, деб хавфсирашмоқда. Хеж-фондларнинг бир неча эгалари Консерватив партиянинг хомийлари ҳисобланадилар. Odey Asset Management хеж-фондининг етакчи бошқарувчиси Криспин Оди “ЕИдан чиқиш учун овоз бер” кампаниясини қўллаб-қувватламоқда”, деб айтилмоқда газетада ва хеж-фондларнинг бошқарувчилари ЕИдан чиқиш учун қатъий қарор қилганлари қўшимча қилиб ўтилди.