Обама Орегондаги коллежда отишмада ҳалок бўлганлар оиласи билан учрашди

Жамият 10 Октябрь 2015 1868

АҚШ фуқароларига ҳужум қилиш муаммоларини топиш, умуммиллий вазифага айланмоғи керак. Бу ҳақда 9 октябрь, жума куни Орегон штати, Роузбург шаҳридаги Умпква Коллежидаги отишма чоғида ҳалок бўлганлар оиласи билан учрашар экан, АҚШ президенти Барак Обама гапириб ўтди.

Бу учрашув бир соат давомида давом этди. Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, жабрдийда оила кўплаб инсонларнинг чин юракдан билдирган ҳамдардлигини қабул қилган. Обаманинг айтишича, АҚШ фуқаролари шунга ўхшаш фожиаларнинг олдини олиш йўлларини кенг кўламда ўрганиб чиқишлари керак.

Аввалроқ, Оқ уй вакилининг маълум қилишича, Орегон губернатори Кейт Браун Обамага жабрдийда оилаларга қандай ёрдам берилаётгани ҳақида ҳисобот берган. Обама якунда алоҳида учрашувга рози бўлмаган, шунингдек, қурол айланмаси устидан назоратни кучайтириш борасида ҳам ҳеч нарса айтмаган.

Кўпроқ янгиликлар