АҚШ президенти Барак Обаманинг айтишича, Суриядаги ҳарбий операциялар Россиянинг Яқин Шарқдаги позициясини заифлашаётганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда у CBS каналига берган интервьюси давомида айтиб ўтган.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, Россия минтақада уни қўллаб-қувватловчи бошқа тарафдорлари йўқлиги учун Башар Асаднинг ҳокимиятини қўллаб-қувватлашга мажбур бўлган.

Барак Обама Украинанинг собиқ президенти ҳақида гапирар экан, уни “Путиннинг бузуқ қўғирчоғи” деб атади.