Ўзбекистон вакиллари Италияга олий даражадаги “Европа Иттифоқи-Марказий Осиё” анжуманида иштирок этиш учун борадилар, деб маълум қилинди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида.

Анжуман иштирокчилари Марказий Осиёда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сув захираларини бошқариш бўйича лойиҳалар натижаларини муҳокама қилишлари кутилмоқда. Бундан ташқари, иштирокчи давлатлар делегатлари келгусидаги саъй-ҳаракатларнинг устувор йўналишларини белгилаб олишади.

Миланда бўлиб ўтадиган анжуманда Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов бошчилик қилади.

Ўзбекистон сентябрь ўрталарида юқоридаги муаммоларга бағишланган Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти анжуманида иштирок этган эди. Ўша анжуманда Ўзбекистон ҳукумати минтақадаги барча давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда сув истеъмоли масалаларида ҳамкорлик қилиш ва суғоришнинг энг замонавий технологияларини татбиқ қилиш бўйича ишларни давом эттиришга тайёргарлигини маълум қилганди.