Ўзбекистон Тожикистонга поезддан тушиб қолган аскарини топширди

Жамият 10 Октябрь 2015 8394

2015 йил 4 октябрь куни 22:20да Сурхондарё вилояти Денов ИИБ ходимлари Денов шаҳри станцияси яқинидаги темир йўл кўтармаси олдида “Конибодом-Душанбе” йўналиши бўйлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит қатновини амалга ошираётган поезддан тушиб кетиши оқибатида турли даражадаги тан жароҳатларини олган 1995 йилда туғилган Тожикистон Республикаси ҳарбий хизматчиси, муддатли хизмат аскари Ф.Раҳматзода ётганини аниқлашди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасининг матбуот хизмати хабарига кўра, ҳарбий хизматчи саломатлиги оғир ҳолатдалиги сабабли Денов шаҳар марказий шифохонасига ётқизилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
“Икки кун давомида Ф.Раҳматзода жонлантириш бўлимида малакали мутахассислар назорати остида хушсиз ҳолатда ётиб, унга ҳар томонлама беминнат тиббий ёрдам кўрсатилди”, - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, тожикистонлик ҳарбий хизматчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган тўлиқ муддат давомида Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиси подполковник А.Исломов у билан бирга бўлди.
“2015 йил 7 октябрь куни Ф.Раҳматзоданинг саломатлиги ва транспортда олиб кетилиш ҳолати яхшиланганидан сўнг Тожикистон Республикаси ҳарбий хизматчиси тожик ҳамкасбларга топширилди”, - дея хабарга якун ясади ўзбек чегара хизмати матбуот хизмати.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66396 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36812 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 134 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 142 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 1457 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 359 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 259 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 921 Ўзбекистон
Маккада Каъба ёпинғичи – Кисванинг кўргазмаси очилди
23:20 / 16.08.2017 1586 Жамият
Кўпроқ янгиликлар