Ўзбекистонда тракторларга даланинг ўзида газ қуйилади

Ўзбекистон 10 Октябрь 2015 4995

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик техникаларида сиқилган табиий газдан фойдаланишга ўтиш бўйича синов дастури амалга оширилмоқда, дея хабар берди Sputnik Қишлоқ ва сув хўжалигидаги ахборот манбасига таянган ҳолда.

Унинг сўзларига кўра, ўзбек томони Жанубий Кореянинг KNM-Tech компанияси билан тракторларда солярка ўрнига сиқилган табиий газдан фойдаланиш бўйича шартнома имзолади.

“Айни пайтгача "Далварзин таъмирлаш" заводида синов лойиҳаси доирасида Тошкент трактор заводида ишлаб чиқарилган 20та тракторни қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Улар зарурий сертификатлашдан ўтказилиб, пойтахт вилояти далаларидан синовдан ўтказилди”, - дейди ахборот манбаси.

Синовлар мазкур техникаларнинг самарадорлигини кўрсатди. 8 соат ичида битта трактор солярка билан ҳаракатланадиган намунасига қараганда 150 минг сўм иқтисод қилишга эришди. Бу эса қайта жиҳозлаш ҳаражатларининг қопланиши учун 150 кун кифоя қилишини англатади.

Ахборот манбасининг сўзларига кўра, бунда бир муҳим муаммо – техникага даланинг ўзида қандай қилиб газ қуйиш масаласини ҳал этиш лозим.

Мазкур масаланинг ечимини корейс мутахассислари таклиф қилишди. Улар техникага даланинг ўзида газ қуйишга мўлжалланган илк мобиль газ қуйиш станциясини келтиришди.

Заводнинг яқин вақтдаги режасидан Т135 New Holland ва Orion тракторларини қайта жиҳозлаш ҳамда мобиль газ қуйиш станцияларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласи ўрин олган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 7271 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 19286 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44811 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46488 Lifestyle
Франциядаги супермаркетлар сотилмаган товарларни муҳтожларга тарқатишга мажбур
11:40 83 Жаҳон
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:20 723 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2462 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 3254 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 4173 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 5326 Спорт
Кўпроқ янгиликлар