Пентагон ушбу дам олиш кунлари Қўшма Штатлар ва Россия ўртасида Сурия осмонида парвозлар хавфсизлиги тўғрисида янги ҳарбий музокаралар бўлиб ўтишини маъулм қилди, дея хабар берди Reuters.

“Мудофаа вазирлиги (АҚШ) Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигидан Пентагон томонидан Сурия осмонида ҳаво операциялари хавфсизлигини таъминлаш бўйича юборилган таклифига расмий жавоб олди”, - деди Пентагон расмий вакили Питер Кук.

Унинг қайд этишича, “вазирлик етакчилари Россиянинг жавобини ўрганмоқда, музокаралар ушбу дам олиш кунларидан кеч бўлмаган муддатда ўтказилади”.