Пентагон Россиянинг “Нур” сунъий йўлдоши хавфли манёврларни бажарганини маълум қилди

Жаҳон 10 Октябрь 2015 5411

Пентагон Intelsat компаниясининг иккита ускунасига хавфли даражада яқинлашган Россиянинг “Луч” (“Нур”) сунъий йўлдошининг хатти-ҳаракатлари сабабли экспертлар ва ҳарбийлар билан бир қатор йиғилишлар ўтказди. Бу ҳақда Space News нашри хабар қилди.

Нашр маълумотига кўра, Россия ускунаси беш ой давомида Intelsat 7 ва Intelsat 901 сунъий йўлдошлари ўртасидаги геостационар орбитада ҳаракат қилган. У 2014 йил сентябрь ойида учирилганидан етти ой ўтиб, бир нечта манёрвларни амалга оширгандан сўнг ушбу орбитани эгаллаган.

Сўнгги вақтларда “Нур” бир неча маротаба Intelsat сунъий йўлдошларига хавфли даража (10 километргача)да яқинлашган. Сунъий йўлдош мутахассислари шу муносабат билан хавотирга тушиб, Пентагондан ёрдам сўраган, шунингдек, Россия томонига мурожаат юборган.

Нашрнинг маълум қилишича, улар ҳали ҳам жавоб олмаган.
“Бу нормал ҳолат эмас ва биз хавотирдамиз”, - деди Intelsat президенти Кей Сирс Space News билан бўлиб ўтган интервьюда. Компания Россия ускунасининг Intelsat 7 ва Intelsat 901 сунъий йўлдошлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатмаслигига чақирмоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар