Россиянинг Суриядаги саъй-ҳаракатлари дунёда етакчилик учун курашга эмас, балки террорчилик билан курашиш ва Суриянинг яхлитлигини сақлаб қолишга қаратилган, деб Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтган сўзларини келтирмоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги. 

“Гап бу ерда етакчиликда эмас, бошқа давлатлардаги кузатувчилар, таҳлилчилар билдираётган аксарият кўп нуқтаи назарлар АҚШ билдираётган нуқтаи назарга диаметрал равишда қарама-қаршидир. Мен Россиянинг роли, у амалга қиладиган мақсадларни назарда тутмоқдаман”, деб айтди Песков.

“Бу ерда асосийси Россиянинг ИШИД ва бошқа террорчилик гуруҳларига қарши курашиш ва Сурияни яхлит давлат сифатида сақлаб қолишга қаратилган саъй-ҳаракатларидир”, деб таъкидлаб ўтди Песков.