"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ дарвозабони Петер Шмейхель "Ливерпуль"нинг янги бош мураббийи Юрген Клопп борасида ўз фикрларини билдириб ўтар экан, у янги жамоада илк хатога йўл қўйишга улгурганини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Клопп яқин 4 йил ичида мерсисайдликлар билан бирор совринни қўлга киритишга ваъда берганди.

"Клопп бундай ваъда бермаслиги керак эди. У янги жамоадаги илк хатога йўл қўйиб бўлди. Клоппдан аввал ҳам кўплаб мураббийлар шунга ўхшаш ваъдалар билан мухлисларни овутишганди. Бу ваъдани бажариш осон эмас, жаноб Юрген", - деб ёзади Шмейхель ўзининг твиттерида.

Маълумот учун, Клопп "Боруссия" бош мураббийлигида икки марта Германия чемпионатида ғалаба қозонган, бир марта Германия Кубогини қўлга киритган. Шунингдек, 2013 йилда дортмундликларни Чемпионлар лигасининг финалига қадар олиб чиққанди.