Порошенко Донбассда ўт очиш тўхтатилишини ярашиш деб атади

Жаҳон 10 Октябрь 2015 3723

Украина президенти Пётр Порошенконинг айтишича, Донбассда ўт очишнинг тўхтатилиши икки ҳафта давомида тўлақонли ярашишга айланди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди. 

“Украина Қуролли кучларининг фавқулоддаги саъй-ҳаракатлари, бошқа қуролли бўлинмалар, украиналик дипломатлар, бутун дунёдаги Украина тараф коалиция саъй-ҳаракатлари натижасида ўт очишни тўхтатишга муваффақ бўлдик. Ўт очиш тўхтатилиши икки ҳафта давомида ярашишга айланди”, деб айтди Порошенко.
Аввалроқ Украина ҳарбийлари Донбассда ярашиш тартибига амал қилинаётганини маълум қилгандилар.

Кўпроқ янгиликлар