Ребрендинг: Ravon Россия бозорларида

Технология 10 Октябрь 2015 24619

Москва шаҳрида Ravon номли янги автомобиль брендининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу марка остида GM Uzbekistan заводининг Daewoo Matiz, Gentra, Chevrolet Spark, Cobalt ва Avеонинг кейинги авлодлари моделларини сотиш режалаштирилмоқда.

Daewoo автомобиль маркаси Россиядагина сақланиб қолган бўлиб, мазкур бозорда ўз машҳурлигини тезлик билан йўқотиб бормоқда. Сентябрь ойида 1 746 та автомобиль сотилган, бу эса ўтган йилги кўрсатикичдан 26 фоизга кам. Савдоларнинг тушиши йил бошидан бери 51 фоизга етди.

Касодга учраган корейс автомобиль ишлаб чиқарувчисининг эгасига айланган General Motors бу брендан воз кечганига кўп бўлди. Daewooнинг эски моделларини ишлаб чиқарувчи Асака заводига келсак, махсус битимга мувофиқ бу маркадан фойдаланиши лозим. Брендга бўлган эгалик ҳуқуқи 2006 йилдан бери Daewoo Internationalга тегишли бўлиб, у машиналарни Саудия Арабистонида ҳам чиқариш истагини билдирган. Номнинг ўзгариши ихтиёрий равишда содир бўлаётгани йўқ, эски брендни сақлаб қолишга бўлган интилиш эса ишлаб чиқарувчи учун маънисиз: Россия линейкаларида Daewooнинг ҳозирги моделларидан микролитражли Мatizгина сақланиб қолган, бир муддат олдин машҳур бўлган Matiz эса Россияга эндиликда етказиб берилмаяпти.

Асакадаги завод General Motors қўшма корхонаси доирасида асосан Chevrolet автомобилларини чиқаради. Ички бозорда GM Uzbekistanнинг эски моделлари ҳам, янгилари ҳам Chevrolet маркаси остида сотилмоқда. Россия учун бу вариант тўғри келмайди, чунки Америка компанияси бир оз муддат олдин бюджет сегментини тарк этиш истагини билдирган эди.

Россия бозори учун янги бренд ўйлаб топишга тўғри келди. Ўзбек тилидаги “равон сўзи” “оқ йўл” маъносини англатади. Бундан ташқари, компания вакиллари RAVON қисқартмасига Reliable Active Vehicle On Road сифатида таъриф бермоқдалар, бу эса “ҳар қандай йўл шароити учун ишончли ва динамикага эга автомобиль” дея таржима қилиниши лозим.

Хэтчбек Matiz ва седан Gentra янги автомобиль маркасининг илк моделлари бўлади. Тақдимотда намойиш этилган автомобиллар анча ўзгарган. “Матиз” да янга светодиодли оптика, ўзига хос чироқлар, туманга қарши катта қурилма мавжуд. Бамперларнинг ички қисми, эшиклардаги молдинглар, ғилдирак аркалари бўялмаган пластикдан ишланган. Интерьерда ҳайдовчи томонга қараб ўрнатилган мультимедия тизимли катта экранли консоль ўрнатилган.

“Ўзавтосаноат” раисининг ўринбосари ва GM Uzbekistan нинг бош директори Тоҳиржон Жалилов “Матиз”да хавфсизлик ёстиқчаси, ABS ва иммобилайзер бўлади, дея ваъда берди. “Джентра” бироз ўзгартирилган светодиодли оптика ва янгиланган олд бампер, шунингдек янги операциялар: тери билан қопланган руль ва кўп функцияли дисплейга эга бўлди.

Седан Chevrolet Aveoнинг кейинги авлоди Ravonнинг учинчи моделига айланади. У бироз вақт олдин Россия ва Украина бозорларига ZaZ Vida сифатида етказиб берилаётган эди. Эндиликда у янги Nexia бўлиб сотилади ва 1980 йилларнинг эскирган седани ўрнини босади.

Aveo га айланган Нексиянинг кўриниши ҳам “Джентрага” айланган Lacetti каби ўзгартирилган: олд қисмининг кўриниши ўша моделдаги хэтчбекдан олинган. Ғилдирак дисклари ва светодиодли оптикалар ҳам катталаштирилди. Янги Nexiaда маҳкамлаштириш тизими, шиналарда босим датчиклари ва “автомат” бўлади. Ravon бренди остида чиқадиган яна икки модель бу – R2, бу собиқ Chevrolet Spark ва R4 аввал Сhevrolet Cobalt номи билан машҳур бўлган седандир. Ушбу машиналарнинг кўриниши деярли ўзгартирилмаган, радиатор қопламаларининг янги кўриниши бундан мустаснодир. Келажакда барча янги автомобиллар тезкор реакция қилиш тизими ЭРА ГЛОНАССга эга бўлади, бироқ ҳозирча GM Uzbekistan автомобилларни бу тизимсиз, мавжуд сертификатларга мувофиқ сотиши мумкин.

9 октябрдан бошлаб Ravon нинг 20 та йирик шаҳарлардаги барча дилерлик марказларида янги “Матиз” ва “Джентра” моделларининг савдолари бошланади. Янги автомобиль брендининг расмий сайтидаги маълумотларга кўра, бу ҳали ҳам ўша ўзгартиришлар киритилмаган Matiz ва Gentraдир. Нарҳлар ҳам ўзгармаган. “Матиз” 314 дан 414 минг рубль, “Джентра” эса 439-619 минг рубль қийматида баҳоланган.

Ravonнинг илк янгилиги янги Nexia бўлади, кейинги йил давомида Россия бозорларига R2 ва R4 ҳам чиқарилади. Тоҳиржон Жалилов келажакда шаҳар седани ва ҳар қандай йўлда юрадиган автомобиль линейкасини киритишга ваъда берди. Гап кроссовер Captiva ва седан Malibu ҳақида кетмоқда.

Компания вакилларининг сўзларига кўра, Ravon русумидаги автомобиллар тажрибаларни хуш кўрмайдиган ва текширувдан ўтган автомобиллар керак бўлган харидорларга йўналтирилган. Бироқ хорижлик ишлаб чиқарувчи учун (Ўзбекистон Божхона иттифоқига кирмаган) ўз маҳсулотларини арзон нарҳларда сотиш осон бўлмайди.

GM Uzbekistan Россияга сотмоқчи бўлган моделлар Россияда ўз машҳурлигини йўқотган. Nexia ва Matiz мана уч йилдирки ўз харидорларини йўқотишда давом этмоқда, Gentra ва Chevrolet Cobalt нинг сотувлари рақобатчиларникига қараганда паст бўлди. А сегмант машҳурликни йўқотди, В классда эса сўнгги йилларда бир неча жиддий ўйинчилар пайдо бўлди (Nissan, Almera, Renault Logan ва тез орада Lada Vesta). Бироқ ўзбек автомобиль ишлаб чиқарувчиси Россиядаги ўрнини бермоқчи эмас ва 2020 йилда Россия бозорининг 5 фозидан кам бўлмаган кўрсаткичини эгаллашни режалаштирмоқда.

GM Uzbekistan тарихи

1992 йил Кореянинг Daewoo ва Ўзбекистоннинг “Ўзавтосаноат” ташкилотлари ўртасида Uz-Daewoo Auto Co. қўшма корхонасини қуриш тўғрисида битим имзоланди. 1996 йилда ишга туширилган завод Nexia, Damas, Tico моделларини ишлаб чиқара бошлади. 2001 йилда уларга Matiz, 2013 йилда эса Gentra қўшилди. 2002 йилда General Motors концерни Daewoo корпорациясининг касодга учраган бўлинмасини сотиб олди, бироқ ўзбек филиали ўша вақтда уни қизиқтирмас эди. Бир неча йил ўтгач, америкалик ишлаб чиқарувчи база асосида Асака шаҳрида GM Uzbekistan қўшма корхонасига асос солиб, янги Chevrolet моделларини ишлаб чиқариш билан шуғуллана бошлади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар