Россия самолётлари бир кунда Суриядаги ИШИД жангариларининг 55та объектига 64 марта ҳарбий парвозни амалга оширди

Жаҳон 10 Октябрь 2015 3354

Россия самолётлари бир кун ичида Суриядаги ИШИД жангариларининг 55та объектига 64 марта ҳарбий парвозни амалга оширди, дея хабар қилди РИА “Новости”.
Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.
“Авиациямиз ҳарбий парвозлари фаоллигининг ортиши ҳаво ва коинот ускуналари томонидан Сурия Араб Республикасининг бутун ҳудуди бўйлаб аниқланган ер усти мақсадлари тўғрисидаги разведка маълумотлари сонининг кўпайиши билан боғлиқ”, - деди у.

Кўпроқ янгиликлар