Россия Ташқи ишлар вазирлиги Анқарадаги терактдан сўнг терроризмга қарши курашда кучларни бирлаштириш зарурлигини маълум қилди.
Бу ҳақда вазирликнинг расмий вакили Мария Захарова айтиб ўтди.
“Анқарадаги фожеа ҳудудда терроризм ва унинг кўп сонли тузилмаларига қарши курашишда барча минтақавий ва номинтақавий шерикларнинг кучларини бирлаштиришнинг муҳим аҳамият касб этишини яна бир марта тасдиқлади”, - дейилади мурожаатда.
Захарованинг қўшимча қилишича, Россия ТИВ “мазкур даҳшатли акция”ни кескин қоралаб, ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлигини изҳор қилишди.
“Мазкур ваҳшиёна жиноят ташкилотчилари ва ижрочилари албатта жазосини олиши керак”, - дейилади хабарда.
Сўнгги маълумотларга кўра, 10 октябрь куни Туркия пойтахти Анқара шаҳри марказида содир этилган портлашлар туфайли 30 киши ҳалок бўлиб, 126 киши жароҳат олди.