Сурия ҳарбийлари Идлиб шаҳридан 25 километр масофадаги “Фронт ан-Нусра” жангарилари назорати остида бўлган Кин водийсини террорчилардан тўлиқ тозалади, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.
Бу ҳақда Сурия армиясининг ахборот бўлими раҳбари генерал Самир Сулаймон маълум қилди.
“Хама провинциясидаги кичик Кин водийси тўлиқ озод қилинди. Бу ерда тахминан ўнта аҳоли пункти жойлашган”, - деди у.
Сулаймон, шунингдек, бир қатор шаҳарлар, жумладан, Ал-Бахсада ер ости йўллари тармоқлари мавжудлиги аниқланган бўлиб, уларда жангарилар ҳамон яширинган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.