Сурия қўшинлари Хама вилоятидаги Ал-Бахса номли кичик шаҳарни озод этдилар, деб хабар бермоқда Сурия армиясининг сиёсий бошқаруви бошлиғи Самир Сулаймон. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.    

Сулаймоннинг айтишича, Сурия армиясига қарши Афғонистон ва Ироқда жанг қилган, яхши ўргатилган жангарилар қаршилик кўрсатган. “Бироқ улар Россия авиациясидан қўрқиб, Бахсадан чекинди”, деб айтди Сулаймон россиялик журналистларга.

Генералнинг маълум қилишича, уч кун аввал Россия авиацияси жангариларнинг ўқ-дори омборига зарба берган. Бу жангариларнинг шаҳарни мудофаа қилишдаги жанговор рухи ва имкониятларини йўққа чиқарган.

Қайд этилишича, август бошида шаҳар “Жибҳад ан-Нусра” жангарилари томонидан босиб олинган эди.