Туркия бош вазири Аҳмед Довудўғли Анқарадаги тинч намойишлар ўтказилаётган ҳудудда икки маротаба портлаш содир этилганидан сўнг фавқулодда мажлис чақирди, дея хабар бермоқда Reuters.

Бу ҳақда бош вазирнинг вакили маълум қилди.
Қайд этилишича, мажлисда Туркия хавфсизлик кучлари раҳбарлари иштирок этади.
Аввалроқ 10 октябрь куни Туркия пойтахти Анқара шаҳри марказида содир этилган портлашлар туфайли 30 кишининг ҳалок бўлгани, 126 киши жароҳатлангани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Анқара марказида курдлар томонидан "Тинчлик ва демократия учун" шиори остида мамлакат ҳукуматига қарши норозилик намойиши учун йиғилган ҳудудда худкуш-террорист томонидан теракт содир этилди.