Туркия махсус хизматлари Анқарадаги портлашларни террорчи-худкушлар амалга оширган деб гумон қилмоқдалар

Жаҳон 10 Октябрь 2015 2526

Туркия махсус хизматлари Анқарадаги “Меҳнат, тинчлик, демократия” намойиши иштирокчилари тўпланиши жойида содир этилган портлашлар террорчи-худкушлар томонидан амалга оширган, деб ҳисобламоқдалар. Бу ҳақда турк махсус хизматларидаги юқори лавозимли манбалар Reuters ахборот агентлигига маълум қилди. 

Охирги маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида 86 киши ҳалок бўлган, яна 186 киши яраланган, жумладан 26 нафар киши оғир жароҳатлар олган.
Теракт гувоҳлари Twitter ижтимоий тармоғида портлашлар тасвирланган видеони чоп этганлар. Турк телеканалларига портлаш видеолавҳаларини эфирда кўрсатиш тақиқлаб қўйилди.
Махсус хизматлар маълумотига кўра, портлашлар оқибатида бирорта ҳам автомобиль шикастланмаган.

Туркия бош вазири Аҳмед Довудўғлу портлашлар туфайли Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказди. Йиғилишда Анқара мэри Мелих Гекчек, Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Мехмет Муаззинўғлу, Ички ишлар вазири Саломи Алтинок ҳамда махсус хизматлар вакиллари иштирок этишди.

Ҳозирча ҳеч қайси бир гуруҳ теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар