Истамбул суди Туркиянинг Today's Zaman газетаси бош муҳаррири Бюлент Кенешни мамлакат президенти Тойиб Эрдоғанни ҳақорат қилгани учун ҳибсга олиш тўғрисида ордер чиқарди. Бу ҳақда мазкур нашр расмий сайтида хабар қилинди.

Улар ахборотга кўра, Кенешга нисбатан бош муҳаррир твиттерда гўёки президент Эрдоғанни ҳақорат қилгани учун жиноий иш қўзғатилган.
Бош муҳаррирнинг ўзи ушбу айбловни рад этиб, у ҳеч қачон президентни ҳақорат қилмагани, барча ёзганлари сўз эркинлиги қонунлари доирасида эканини маълум қилди.

Газетанинг қайд этишича, 2014 йил август ойида Тойиб Эрдоғаннинг президентликка сайланиши вақтида юзлаб одамлар президентга нисбатан ҳақоратда айбланган эди. Нашр фикрича, бу мамлакатда сўз эркинлигига таҳдид солади.