Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли Анқарада содир этилган терактда ҳалок бўлганлар хотирасига мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Эслатиб ўтамиз, Анқарада турли сўл ташкилотлар ва касаба уюшмалари вакиллари томонидан ўтказилаётган митинг вақтида иккита теракт содир бўлди. Қурбон бўлганлар сони 86 нафарга етган.

Ҳукумат бу воқеани теракт деб эълон қилди. Терактлардан бирини террорист-камекадзе амалга оширгани маълум бўлди.