Хитойнинг Tsinghua Unigroup давлат концерни хотира чипларини ишлаб чиқарувчи компанияларни сотиб олиши мумкин. DigiTimes порталининг маълумотларига кўра, Tsinghua компанияси SanDisk ва Toshiba компанияларига қизиқиш билдирмоқда.

Хитой биргаликда NAND flash хотира чипини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи SanDisk ва Toshiba компанияларини сотиб олиш ҳисобига маҳаллий ярим ўтказгич саноати ривожланишини жадаллаштирмоқчи. Бунинг учун компанияларни тўлиқ сотиб шарт эмас, фақатгина хотира чиплари ишлаб чиқарувчи бўлинмаларни қўлга киритиш етарлидир.

DigiTimes манбаларининг айтишича, Tsinghua компанияси АҚШнинг Micron компаниясининг 10-12 фоиз акцияларини сотиб олмоқчи ва бу компания билан стратегик иттифоқ тузиб, 12 дюймли кремний пластиналари ишлаб чиқарувчи завод қуришни режалаштирмоқда. Буларнинг барчаси Хитойга ўзининг DRAM-хотира ишлаб чиқариш саноати билан шуғулланишига ёрдам беради.

Шу билан бирга Хитой ҳукумати Micron билан NAND flash хотиралари соҳасидаги ҳамкорлик борасида мураккабликка дуч келишини англамоқда, чунки Micron’да ушбу хотира чипларини яратиш бўйича технологиялар мавжуд эмас. Шу муносабат билан Tsinghua компанияси Toshiba ва SanDisk