Хитой жануби-шарқидаги Хунань провинциясида яқиндагина барпо этилган шишали осма кўприк дарз кетишни бошлади, бироқ ҳукумат бу ҳолат объект хавфсизлигига таъсир кўрсатмаслигига ишонч билдирмоқда, дея хабар берди The New York Times.

Сайёҳлар бўлса ушбу ёриқлар ердан 180 метр баландликда бунёд этилган қурилмада бахтсиз ҳодисага сабаб бўлиши мумкинлигидан чўчишмоқда. Нашрга мамлакат сайёҳлик маъмуриятининг маълум қилишича, “бу кўприк хавфсизлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди”.

Сайёҳлардан бирининг ижтимоий тармоқда ёзишича, кўприкда ёриқлар пайдо бўлган вақтда одамлар бақириб, объектдан қочиб қолишни бошлаган.
Кўприк Хитойнинг Shiniuzhai миллий боғидаги иккита чўққи ўртасига ўрнатилган бўлиб, унинг узунлиги 300 метрни ташкил этади.