Япония АҚШ билан ҳамкорликда SM3 Block 2A ракеталарини яратиш бўйича иш олиб бормоқда. АҚШ билан Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича бошқарма вакили раҳбари Хидэаки Ватанабэнинг маълум қилишича, бу жараён 2017 йилда якунланади.

"Япония АҚШ билан ҳамкорликда мудофаа мақсадида қўлланиладиган SM3 Block 2A ракеталарини яратиш устида ишларни давом эттирмоқда. Биз 2017 йилнинг мартигача бу лойиҳа бўйича ижобий натижаларга эришишни режалаштирганмиз. Шундан сўнг ракеталарни ишлаб чиқаришни ҳам бошлаймиз", дейди Хидэаки Ватанабэ Япониядаги "Нихон кэйдзай" нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Япония ва АҚШ SM3 Block 2A ракеталарини яратиш лойиҳа бўйича ҳамкорликни 2006 йилда бошлаган. 2015 йилнинг ёзида Калифорнияда бу ракета илк бор синовдан ўтказилди.

Бу ракета 2018 йилгача янада такомиллаштирилиши айтилган.