Яшнободда коллеж бўлим бошлиғи ўқувчидан 1 млн сўм пора сўраб, қамалиб кетди

Ўзбекистон 10 Октябрь 2015 3620

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги касб-ҳунар коллежларидан бирида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шокир Ҳамдамов ўқувчидан пора олиш устида қўлга тушиб, қамоққа олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси хабар берди.

Айтилишича, Носир Шоимов исмли ўқувчи 3-4 ой мобайнида касаллиги учун ўқишга қатнай олмаган. Аммо тегишли ҳужжатларни вақтида олиб келмагани боис ўқитувчилар уни дарсга ва имтиҳонларга киритмаган, натижада у курсдан курсга қолишига тўғри келган.
Ўз муаммосини ҳал қилиш учун Шоимов директорга учраган, лекин унинг хонасидан қуруқ қўл билан қайтиб чиққан. Бу аҳволни кўрган Ш. Ҳамдамов болага яқинлашиб, 1 млн сўм эвазига иш “ҳал қилиб” беришини айтган.

Ундан пул тама қилинганидан жаҳли чиққан ўқувчи тегишли ташкилотларга мурожаат қилган. Натижада порахўр ундан 200 доллар ва 200 минг сўм олаётган пайтда қўлга олинган.

Кўпроқ янгиликлар