Ридли Скоттнинг қизил сайёрада якка ўзи қолиб кетган инсон тақдири ҳақда сўзловчи “Марслик” фильми АҚШда энг кўп маблағ йиғиш бўйича етакчилик қилмоқда. “Марслик” 2014 йил катта экранларга чиққан Кристофер Ноланнинг “Интерстеллер” фильмидан сўнг энг кутилган фазовий фильмлардан биридир.

У Жо Райтнинг ажиотаж бўлган фильми “Пэн: Нетланияга саёҳат” фильмини ортда қолдирди. Пэн Питер ва Вендининг саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилувчи фильм бўлиб, унда бош ролларни Хью Жекман, Руни Мара ва Гаррет Хедлундлар ижро этган.