Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида портлаш юз берди, деб маълум қилмоқда Reuters.
Маҳаллий Tolo News нинг хабар беришича, портлаш террорчи-ҳудкуш томонидан амалга оширилган. У хориж қуролли кучлари карвони сари йўналтирилган.
Гувоҳларнинг айтишича, карвон талофот кўрган, аммо тинч аҳоли вакилларидан ҳам жабр кўрганлар бор.
Воқеа жойига тезкор хизмат ходимлари етиб келган, тез ёрдам машиналари жароҳатланганларни шифохоналарга етказган.