Туркияда курдлар манфаатларини ҳимоя қилувчи Халқ-демократлар партияси Анқарада содир этилган портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 128 нафарга қадар ошганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

Партиянинг ойдинлик киритишича, саккиз кишидан ташқари барча ҳалок бўлганларнинг шахси аниқлаштирилган.

Расмий хабарларда эса қурбонлар сони 95 нафар экани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Туркиянинг Анқара шаҳри марказида курдлар томонидан "Тинчлик ва демократия учун" шиори остида мамлакат ҳукуматига қарши норозилик намойиши учун йиғилган ҳудудда худкуш-террорист томонидан теракт содир этилган эди.