Анқарадаги терактда ҳалок бўлганлар сони 95 кишига етди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.   

246 киши ҳанузгача шифохоналарда қолмоқда, улардан 48 нафари жонлантириш бўлимида сақланмоқда.

Туркияда фаолият юритувчи бирорта террорчилик гуруҳи ҳозирча теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Анқарада 10 октябрь эрталаб турк ҳукумати ва курдлар ўртасидаги жанговор ҳаракатларнинг тўхтатилиши учун ўтказилаётган намойиш жойида иккита портлаш содир этилган.