Германия вице-канцлери Зигмар Габриэль Россияни мафкуравий босим остида ушлаб туришга қарши чиқди, деб ёзади Deutsche Welle.

Унинг сўзларига кўра, бир вақтнинг ўзида Россияни босим остида ушалб туриб, кейин ундан Суриядаги инқирозни бартараф этишга ёрдам сўраб бўлмайди.
Унинг таъкидлашича, Москва ёрдамисиз Суриядаги урушни тўхтатиб бўлмайди.