Куба шимоли-шарқидаги Камагуэй провинциясида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 13 киши ҳаётдан кўз юмди, 20 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Миллий ахборот агентлиги хабар қилди.
ЙТҲ одамларни олиб кетаётган юк машинасининг провинциал марказ ва Санта-Крус-дель-Сур аҳоли пункти оралиғида ағдарилиб кетиши натижасида юзага келган.
Дастлабки маълумотларга кўра, транспорт воситаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қўйган. Хабарда аниқлик киритилишича, ҳалок бўлганлар орасида бир нафар вояга етмаган бола ҳам бор. Жароҳат олганлар Камагуэй шаҳри шифохонасига етказилган.