KUN.UZ дайжести: ҳафтанинг энг асосий хабарлари. Жаҳон (5-11 октябрь)

Жаҳон 11 Октябрь 2015 5399

Ҳурматли ўқувчилар! Жаҳонда хафта давомида (5-11 октябрь) содир бўлган хабарлар хроникасини эътиборингизга такроран ҳавола этамиз.

Обама: жаҳон савдоси қоидаларини фақатгина АҚШ ўрнатади, бошқа давлатлар эмас>>

АҚШ президенти Барака Обама 5 октябрда Транс-Тинч океани савдо ҳамкорлиги ҳақида 12 томонлама келишув тузилгани тасдиқлади ва шу муносабат билан жаҳон савдоси қоидаларини бошқа давлатлар эмас, айнан АҚШ ёзади, деб маълум қилди.

Россия Туркиянинг ҳаво чегарасини бузганлигини тан олди>>

Россиянинг Туркиядаги элчихонаси ўз ҳарбий самолётлари ушбу мамлакат ҳаво чегаралари дахлсизлигини бузганлигини тан олди. Бу ҳақда дипломатик миссия матбуот котиби Игорь Митяков Интерфакс агентлигига хабар берди.

Independent: Британия Сурияда терроризм ҳукмронлигига барҳам беради>>

Яқин кунларда Британия Сурия бўйлаб авиазарбалар беради. Британия Мудофаа вазири Майкл Фэллоннинг маълум қилишича, “бошқа мамлакатларга Британия кўчалари хавфсиз бўлиши ҳақида қайғуришни таклиф қилиш” мумкин эмас. 

АҚШ ва 11 мамлакат Тинч океани ҳудуди бўйича ҳамкорлик шартномасини тузишди>>

АҚШ ва 11 мамлакат савдо вазирлари Тинч океани ҳудуди бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолашди, деб хабар бермоқда Wall Street Journal.

“Мучжигэ” тайфуни Хитойда вайронкор торнадо келтириб чиқарди

Хитойнинг Гуандун вилоятида “Мучжигэ” тайфуни келтириб чиқарган бир нечта кучли торнадо қайд қилинди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.
Илгари айтилганидек,тайфун қурбонлари сони 6 кишини ташкил қилмоқда, жароҳатланганлар сони 168 кишига етди.

Шимолий ва Жанубий Каролинада кучли ёмғирлар туфайли 7 киши ҳалок бўлди>>

АҚШнинг Шимолий ва Жанубий Каролина штатлари ҳудудида давом этаётган жалалар туфайли 7 киши оламдан ўтган.

Туркманистон президенти миллий хавфсизлик ва мудофаа вазирларини ўзгартирди>>

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов 5 октябрда мамлакатнинг куч блокидаги ходимлар орасида ўзгартиришлар амалга оширди ҳамда миллий хавфсизлик ва мудофаа вазирларини ўзгартирди, деб хабар бермоқда Туркманистон телевидениеси.

Қатарда бокс бўйича жаҳон чемпионати бошланмоқда>>

Бугун, 6 октябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади. Ўз тарихида 18-маротаба ташкил этилаётган дунё биринчилигида 260 нафар боксчи 10та вазн тоифасида баҳсларга киришади. Турнирда олимпиада учун 23та йўлланма ўйналади.

Қозоғистонда МДҲ давлатлари раҳбарларининг кенгаши тўпланади>>

16 октябрь куни Қозоғистоннинг Бўрабай қишлоғида МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда хабар қилинмоқда.

Эрдўған: Россия Туркия қиёфасида дўстини йўқотиши мумкин>>

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Суриядаги вазият туфайли Россия билан муносабатлар дўстлик доирасидан чиқиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

БМТ Бош ассамблеяси собиқ президенти пора туфайли ҳибсга олинди>>

БМТ Бош ассамблеяси собиқ президенти Жон Эш 6 октябрь куни пора олиш айби билан ҳибсга олинган. Эш хитойлик магнат ва бошқа бизнесменлардан нақд пул олиб, уларга фойдали инвестиция ва давлат шартномаларини тузиш имкониятини тақдим этган.

Пентагон раҳбари АҚШ томонидан Қундузда фожиавий хатога йўл қўйилганини тан олди>>

АҚШ Мудофаа вазирлиги Қўшма штатларнинг Ҳарбий ҳаво кучлари Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги "Чегара билмас шифокорлар" касалхонасини нишонга олиб, фожиавий хатога йўл қўйганини тан олди.

Жаҳон мамлакатларида “ўлим сифати” рейтинги - 2015>>

Economist Intelligence Unit (EIU) томонидан тайёрланган ўлим сифати рейтингида 80 та мамлакат иштирок этди. Буюк Британия, Австралия ва Янги Зеландия ўзгармас етакчилар сифатида қайд этилди, Хитой эса рўйхатнинг сўнгги ўринларидан жой эгаллади. 

Украиналик амалдор Россияга қарши курашда ИШИДга ёрдам беришга чақирди>>

Украина ИИВ маслаҳатчиси Антон Герашченко “Миротворец” сайтида Суриядаги ҳарбий операцияларда иштирок этаётган россиялик ҳарбийлар ҳақидаги маълумотларни эълон этиб боришни таклиф қилди.

ОАВ: ЕИ юз минглаб ноқонуний муҳожирларни депортация қилишга тайёрланмоқда>>

Бир неча ҳафта ичида қочқин мақомини бериш рад этилган юз минглаб муҳожирлар Европадан чиқариб юборилади. Бу ҳақда 7 октябрь куни Times газетаси ўзидаги қарор ҳужжатларига асосланиб хабар қилди.

Обама Қундузда шифохона ўққа тутилгани учун "Чегарасиз шифокорлар"дан узр сўради>>

АҚШ президенти Барак Обама АҚШлик ҳарбийлар томонидан Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида "Чегарасиз шифокорлар" ташкилотига тегишли шифохонанинг ўққа тутилиши учун ташкилотдан узр сўради, деб маълум қилди Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнестнинг баёнотини Reuters ахборот агентлиги.

АҚШ одам кўпайиб кетган қамоқлардан маҳбусларни озод қилмоқда>>

30 октябрдан кейин АҚШда гиёҳванд моддалар сақлаш ва сотишда айбланиб қамалган 6 минг киши озодликка чиқарилади. Бундай қарор адлия вазирлиги томонидан мамлакатнинг маҳбус кўпайиб кетган турмаларини бироз бўшатиш учун қабул қилинди.

Блаттер ФИФА президентлигидан 90 кунга четлаштирилди>>

ФИФАнинг Одоб-ахлоқ бўйича қўмитаси ташкилот президенти Йозеф Блаттерни 90 кунга ўз вазифаларини бажаришдан соқит қилди.

Россия бош штаби Афғонистонда ИШИДнинг 3 минг жангариси борлигини айтди>>

Россия бош штабининг ҳисоб-китобларига қараганда, Афғонистон ҳудудида ҳозирликда ИШИДнинг 2-3 минг жангариси фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда штаб бошлиғи Валерий Герасимовга таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

2018 йилги ЖЧ ўйинларини қабул қиладиган стадионлар номи маълум қилинди>>

Россияда 2018 йилда футбол бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилувчи ўйингоҳлар тасдиқланди. Бу ҳақда ташкилотчилар тақдим этган пресс-релизда келтирилган.

Эрдўған: Туркия Россиядан газ харид қилиш масаласини қайта кўриб чиқиши мумкин>>

Туркия Россия билан муносабатларнинг Сурия туфайли кескинлашуви муносабати билан ушбу мамлакатдан газ сотиб олиш масаласини қайта кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған айтиб ўтди.

Саудия Арабистонида Маккадаги фожеа қурбонларига бадал пули тўлаш қўмитаси иш бошлади>>

11 сентябрь куни Макка шаҳридаги ал-Ҳаром масжиди ҳудудига кран қулаб тушиши натижасида ҳалок бўлганларга бадал пулини тўлаш бўйича махсус қўмита пул тўловларини олиши лозим бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни тўплашга киришди.

Жаҳон банки: камбағал давлатлар аҳолиси бой давлатларга кўчиб ўтишда давом этади>>

Жаҳонда йирик демографик силжиш содир бўлмоқда, у яқин бир неча ўн йил ичида иқтисодий тараққиёт хусусиятларини ўзгартириб юборади. Жаҳон банки экспертларининг фикрича, Европага Африка ва Осиёдан юз минглаб одамларнинг кўчиб кела бошлаши амалда буюк ўзгаришларга бошланма ясаб берди.

Назарбоев Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилишга чақирди>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Le Figaro газетасига берган интервьюсида Россияга нисбатан ЕИ давлатлари томонидан жорий этилган санкцияларни бекор қилишга чақирди.

Порошенко: Путин глобал беқарорликни истамоқда>>

Украина президенти Пётр Порошенко BBC каналига берган интервьюсида россиялик ҳамкасби Владимир Путин глобал хавфсизлик тартибини ағдаришни истаётганини таъкидлади.

Тинчлик учун Нобель мукофотини Тунис миллий диалоги вакиллари олди>>

2015 йилги Тинчлик учун Нобель мукофотини Тунис миллий диалогининг вакиллари бўлмиш “тўртлик” олди. Ғолибларни Норвегия Нобель қўмитаси раиси Каси Куллманн Фиве эълон қилди.

Эрдоған Россиянинг Суриядаги асл мақсадини ошкор қилди>>

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған Россиянинг Сурияда амалиётлар ўтказаётганининг асл мақсадлари ҳақида сўзлаб берди. Сиёсатчининг фикрича, Москва Суриянинг Латақия шаҳрида доимий ҳарбий базасини қуришни истайди, дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди Hurriyet нашри.

Назарбоев ва Порошенко Оқўрдада музокаралар олиб борди>>

Оқўрдада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатга расмий ташриф билан келган Украина президенти Пётр Порошенко билан тантанали суратда учрашди, дея хабар бермоқда Kazpravda.kz.

ОАВ: Макка яқинидаги тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони 1453 нафарга етди>>

24 сентябрь куни Макка яқинидаги Мино водийсида юз берган тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони 1400 нафарга етди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги.

БМТ: Марказий осиёлик жангарилар ИШИДда юқори лавозимларни эгаллаган>>

ИШИД ва “Фронт ан-Нусра” гуруҳларининг юқори лавозимли қўмондонлари орасида Марказий Осиёдан чиққан жангарилар бор. Бу ҳақда 8 октябрь куни БМТнинг рус тилидаги янгиликлар хизмати жаҳон ташкилотининг Аксилтеррор қўмитаси тайёрлаган хорижий жангари-террористлар тўғрисидаги ҳисоботига асосланиб хабар қилди.

Анқарадаги теракт қурбонлари сони 30 нафарни ташкил этмоқда (Видео)>>

 Бугун, 10 октябрь куни Туркия пойтахти Анқара шаҳри марказида содир этилган портлашлар туфайли 30 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бу ҳақда Туркия ИИВ хабар берган.

Пхеньянда Корея Меҳнат партиясининг 70 йиллиги муносабати билан парад бўлиб ўтмоқда>>

Шимолий Корея пойтахти Пхеньян шаҳрида Корея Меҳнат партияси ташкил топганига 70 йил тўлиши муносабати билан ҳарбий парад бошланди. Бу ҳақда Синьхуа агентлигининг твиттерида маълум қилинган.

ОАВ: АҚШ ИШИДга қарши курашда ҳали ютуқларга эришгани йўқ>>

АҚШ томонидан ИШИД террорчилик ташкилотига қарши кураш ва Сурияда барқарорликни вужудга келтириш учун қўлланилаётган чоралар ҳозирча сезиларли натижа бераётгани йўқ. Мазкур баҳо 9 октябрь куни New York Times газетасининг электрон шаклида эълон қилинган мақолада келтириб ўтилади.

АҚШлик сиёсатшунос: Россия АҚШ Яқин Шарқда вужудга келтирган хаосни тузатмоқда>>

Яқин Шарқда урушнинг авж олишига кўмак берган АҚШ учун Россиянинг Суриядаги операцияларига қарши туришдан маъно йўқ, деб ҳисобламоқда АҚШлик сиёсатшунос Пол Крейг Робертс.

Анқарадаги терактда ҳалок бўлганлар сони 95 кишига етди>>

Анқарадаги терактда ҳалок бўлганлар сони 95 кишига етди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.   

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9709 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22589 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45430 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46864 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 436 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1056 Спорт
Кўпроқ янгиликлар