Ҳурматли ўқувчилар! Юртимизда хафта давомида (5-11 октябрь) содир бўлган хабарлар хроникасини эътиборингизга такроран ҳавола этамиз.

Тошкентда ШҲТ саммити арафасида Hyatt Regency меҳмонхонаси фойдаланишга топширилади>>

Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида халқаро тоифадаги Hyatt Regency меҳмонхонаси фойдаланишга топширилади.

Паралимпия. Ўзбекистон вакиллари Осиё-Тинч океани ўйинларида 3та медал олди>>

Тайоюан шаҳрида (Тайван) эшитиш қобилиятини йўқотган спортчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё-Тинч океани ўйинларида ўзбекистонлик таэквондочилар учта бронза медалга сазовор бўлди.

Тошкентдаги люкс меҳмонхона қурилиши пенсия жамғармаси ҳисобига давом эттирилади>>

Ўзбекистон ҳукумати пойтахтдаги беш юлдузли Hyatt Regency меҳмонхонаси қурилишини Жамғариб борилувчи пенсия тизими маблағлари ҳисобига ниҳоясига етказиш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда Sputnik агентлиги мухбири.

Ўзбекистонлик муфтий дунёдаги энг нуфузли мусулмонлар қаторида эътироф этилди>>

Ўзбекистон бош муфтийси Усмонхон Алимов Иорданиянинг Амман шаҳридаги Қироллик стратегик ислом тадқиқотлар маркази томонидан тузилган дунёнинг энг нуфузли мусулмон кишилари рўйхатида қайд этилди.

Тошкент ва Боку халқаро автомобил қатновлари ҳақидаги ўзаро битимни имзолади>>

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигида жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикасининг ваколатли органлари вакиллари иштирокида эксперт учрашуви бўлиб ўтди.

Kun.uz “Энг яхши янгиликлар сайти” номинацияси ғолиби бўлди>>

6 октябрда “Туркистон” саройида ёшлар ўртасида “MIT.uz” миллий интернет танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган саккиз юздан ортиқ интернет сайт муаллиф ва ишлаб чиқувчилари қатнашди.

«Ўзбекэнерго» 2016 йилдан фойдаланилган электр энергиясини ҳисобловчи янги электрон ускуналар ўрнатади>>

Миллий матбуот марказида «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ҳисобидан фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб интизомини мустаҳкамлашга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Қирғизистон Ўзбекистонга борадиган сувни тўсиб қўймоқда>>

Жалолобод вилояти Алобуқа тумани раҳбарияти Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани аҳолисига борадиган сувни деярли тўсиб қўйди.

Ўзбекистонда йил охиригача 1 млн электр ҳисоблагичлар ўрнатилади>>

Ўзбекистонда йил охиригача 1 млн электр ҳисоблагичлар ўрнатилади. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

Самарқанд шаҳрида даблдекерлар ҳаракати йўлга қўйилади>>

Самарқандда дастлабки икки қаватли автобус – даблдекерлар ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» корхонаси вакили Фаррух Ризаев Тошкентдаги сайёҳлик ярмаркаси вақтида маълум қилган деб ёзади Sputnik нашри.

Тошкент ва Ашхобод ўзаро ҳужжатлар пакетини имзолади>>

8 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-туркман музокаралари якунига кўра турли соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар пакети имзоланди.

Тошкент кўчаларини ёритишда замонавий технологиялардан фойдаланилмоқда>>

Тошкент кўчаларини ёритишда замонавий техник ечимлардан фойдаланилмоқда. Бу ҳақда ЎзФА Физик-техник институт “Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси катта илмий ходими Х. Собиров айтиб ўтди.

Ўзбекистон Россияга автомобиль экспорт қилиш ҳажмини 51 фоизга камайтирди>>

Ўзбекистон автомобилсозлари 2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида автомобиль экспорти ҳажмини 51 фоиз ёки 15498 донага қадар қисқартирди.

"Ўзбекэнерго" АЖ 5 млн дона замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатишни режалаштирмоқда>>

"Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти томонидан электр энергиясини назорат ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилган.

Президентлар музокаралар ўтказишди ва Тошкент бўйлаб саёҳат қилишди>>

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 7 октябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Ўзбекистон мудофаа вазири Россияга таклиф қилинди>>

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ўзбекистонлик ҳамкасби генерал-полковник Қобул Бердиевни Москвага келишга даъват этди. Бу таклиф Ўзбекистон мудофаа вазирига Шойгунинг ўринбосари Анатолий Антонов томонидан етказилди.

Ўзбекистон автомобилсозлари Москвада янги Ravon бренди тақдимотини ўтказишди>>

Ўзбекистон автомобилсозлари Москвада Uz-Daewoo маркасининг давомчиси бўладиган янги Ravon бренди тақдимотини ўтказдилар. Ravon брендининг шиори қуйидагича: "Вақт билан синалган, янгидан яратилган".

«Ўзбекистон темир йўллари» чипталарни интернет орқали сотишни йўлга қўяди>>

2015 йилнинг 12 октябрь кунидан бошлаб "Афросиёб" тезюрар поездлари учун чипталарни электрон шаклда харид қилиш мумкин бўлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ОАЖ матбуот хизмати хабар тарқатган.

Ўзбекистонда бир истеъмолчига йилига ўртача 3 минг куб метрдан ортиқ табиий газ тўғри келмоқда>>

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси йиғилишида аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашнинг бугунги ҳолати, соҳага оид ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга доир ахборот тингланди.

Ўзбекистонда тракторларга даланинг ўзида газ қуйилади>>

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик техникаларида сиқилган табиий газдан фойдаланишга ўтиш бўйича синов дастури амалга оширилмоқда, дея хабар берди Sputnik Қишлоқ ва сув хўжалигидаги ахборот манбасига таянган ҳолда.

Bombardier Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиради>>

Ноябрь ойи бошида Ўзбекистонда Халқаро инвестиция форуми бошланади. Унда кўплаб хорижий ҳамкорлар ва ишбилармон доира вакиллари иштирок этиш истагини билдирган.

Пойтахтдаги Дўрмон йўли билан Боғишамолни боғловчи автомагистраль қурилиши давом эттирилмоқда>>

Аввал хабар қилинганидек, «Ўзавтойўл» компаниясининг Тошкент Кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси (КХСИТФК) мутахассислари томонидан Тошкент шимоли-шарқида пойтахтнинг иккита серқатнов - Боғишамол ва Мирзо Улуғбек кўчаларини туташтирадиган йўл участкаси қурилмоқда. Mytashkent.uz сайтининг хабар қилишича, бугунги кунга келиб, магистрал қурилишида асосан асфальтнинг сўнгги қатламини ётқизиш ишлари қолган.