Ҳурматли ўқувчилар, тугаётган ҳафтада (5-11 октябрь) рўй берган энг қизиқарли янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ребрендинг: Ravon Россия бозорларида>>

Москва шаҳрида Ravon номли янги автомобиль брендининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу марка остида GM Uzbekistan заводининг Daewoo Matiz, Gentra, Chevrolet Spark, Cobalt ва Avеонинг кейинги авлодлари моделларини сотиш режалаштирилмоқда.

Ўзбек олимлари автотранспорт воситаларининг давлат рақамларини аниқловчи дастурий таъминот ишлаб чиқишди>>

«ABL-Soft&СС» масъулияти чекланган жамияти ходимлари «AutoCon ТR.uz» номли автотранспорт воситаларининг давлат рақамларини ва уларнинг тезлигини видеотасвирлар оқими орқали автоматик аниқлаш учун дастурий таъминот ишлаб чиқди.

Interbrand жаҳондаги энг қиммат брендлар номини эълон қилди>>

Interbrand бренд-консалтинг агентлиги ҳар йили (16-марта) ўтказиб келинаётган жаҳоннинг энг қиммат 100 та бренди рўйхатини эълон қилди.

Nokia 1100 - дунё бўйича энг кўп сотилган телефон экани аниқланди>>

Nokia 1100 телефони дунёда энг кўп сотилган телефон экани маълум бўлди. Буҳақда PhoneArena интернет ресурси ўз таҳлилларида маълум қилиб ўтган.

Италияликлар дунёдаги энг улкан тортни пиширишди>>

Италияда дунёдаги энг йирик торт сифатида тан олинган ширинлик тайёрланди. Бу ҳақда The Local нашри хабар берган.

Японияда барча фуқаролар учун 12 катакли шахсий рақамлар жорий қилинади>>

Японияда кучга кирган янги қонунга кўра мамлакатнинг барча фуқароларига туғилганидан бошлаб 12 катакли махсус рақамлар берилиб, улар турли рўйхатга ва ҳисобга олиш ишларини енгиллаштириш ҳамда унификация қилиш масаласини енгиллаштиришга қаратилади.

Германияда сайёҳлар учун 365 метрлик осма канат кўприк очилди>>

Германияда Зосберг муниципалитети (Рейнланд-Пфальц ери) яқинида мамлакатдаги энг узун осма канат кўприк очилди. T Online нашрининг маълум қилишича, унинг узунлиги 365 метрни ташкил қилади.

Чикаго ўзбекларида Ҳожи Бобо Қор Бобонинг ўрнини босмоқда>>

АҚШнинг Чикаго шаҳрида истиқомат қилувчи ўзбек диаспорасида ўзига хос анъана шаклланиб қолди. Айтилишича, у мусулмон анъаналари билан бир қаторда ўзбек ўзлигини сақлаб қолишга ҳам маълум ёрдам беради.

Toyota яна бир бор дунёнинг энг қиммат автомобиль бренди деб топилди>>

Япониянинг Toyota автомобиль маркаси кетма-кет 12- маротаба дунёнинг энг қиммат автомобиль бренди деб топилди. Умумий рўйхатда эса япон автомобиль ишлаб чиқарувчиси олтинчи ўринни банд қилди. Interbrand баҳосига кўра, мазкур марка қиймати 49,048 миллиард долларга тенг.

Nissan Токио моторшоусида “ғилдираклар устидаги гажет”ни намойиш этади>>

Nissan компанияси Токиода бўлиб ўтадиган моторшоуга ғилдираклар устидаги мобиль гажет деб номлаган Teatro for Dayz концептуал кей-карини олиб боради. Мазкур автомобиль прототипи асосан ўтган асрнинг 90- йиллари охири, 2000 йиллар аввалида дунёга келган “Z авлоди” деб номланувчи янги давр вакиллари учун мўлжалланган.

Актау шаҳрида эгизак опа-сингил эгизак ака-ука билан турмуш қурди>>

Қозоғистоннинг Актау шаҳрида истиқомат қилувчи Торебек ва Жолдасбек Толепбергеновлар Асил ва Айим исмли эгизак қизларга уйланишди.

Дунёнинг энг нуфузли 50 нафар кишиси рейтинги эълон қилинди>>

Bloomberg нашриёти ҳар йили чоп этадиган ишбилармон дунё вакиллари орасида нуфузга эга инсонлар Most Influential рейтингини эълон қилди. Шуни қайд этиш жоизки, бу йилги рўйхатдан россиялик фамилиялар ўрин эгалламади. Бундан ташқари, жадвални Alibaba асосчиси Жек Ма ва украиналик миллиардер Ринат Ахметовлар ҳам тарк этди.

Грозний мэрлиги тўйларда ичиш ва ўқ отишни тақиқлади>>

Грозний мэрлиги чечен урф одатлари ва анъаналарига мувофиқ тўй маросимларини ўтказиш бўйича янги бўйруқ чиқарди. Ҳужжат Грозний мэрлиги маданият департаментида эълон қилинди.

Холид Эргенч Каннда "Муҳташам юз йил"нинг давомини тақдим қилади>>

Кўпчилик томошабинлар орасида оммалашиб кетган, турк султони Сулаймон фарзандларининг аянчли тақдири ҳақидаги "Муҳташам юз йил" турк сериалининг мухлислари ҳали кўз ёшларини артиб улгурмасидан Туркияда сериалнинг давоми – "Муҳташам юз йил. Кёсем" сериалини суратга олиш ишлари бошланди. 

Lexus картондан тайёрланган автомобилини намойиш қилди>>

Lexus компанияси Lexus IS автомобилининг картон қоғозидан тайёрланган нусхасини ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда Techradar портали.
Машина ҳаракатланиши учун каркаси темир ва алюминийдан тайёрланган электр мотор ўрнатилди. Ғилдирак, корпус ва салонни тайёрлаш учун қалинлиги 10 миллиметр бўлган 1700та картон қоғози ишлатилди.

Microsoft'дан янги Lumia смартфонлари, Surface Pro 4 планшети ва Surface Book ноутбуки>>

6 октябрда Нью-Йоркда Microsoft компаниясининг янги маҳсулотлари тақдимоти бўлиб ўтди. Компания Windows 10 да ишловчи Lumia 950 ва 950 XL смартфонлари, Surface Pro 4 палншети ва барча учун кутилмаган бўлган Surface Book ноутбукини тақдим этди.

Техасда 12 ёшли қизча кунига 12 минг марта акса урмоқда>>

Техасда истиқомат қилувчи 12 ёшли қизалоқ 3 ҳафта давомида дақиқасига ўртача 20 мартадан акса урди. Бу ҳақда АВС NEWS хабар берган.

Хитойдаги 50 полосали трассада улкан тирбандлик юзага келди>>

Хитойда янги очилган Пекин — Гонконг — Макао йўналиши боғловчи 50 полосадан иборат автотрассада дарҳол улкан тирбандликлар юзага кела бошлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Times: Coca-Cola семизликка ҳомийлик қилмоқда>>

Coca-Cola компанияси британ олимлари томонидан ўтказилаётган семизлик ва ширин газли ичимликлар истеъмол қилиш ўртасида боғлиқлик мавжуд эмаслигини исботлашга қаратилган тадқиқот ишларига миллион фунт сарфлади, дея хабар берди The Times.

АҚШда 360 кг келадиган бемор пиццага буюртма бергани учун шифохонадан ҳайдаб юборилди>>

АҚШнинг Род-Айленд штатида семизликдан азият чекувчи бемор пиццага буюртма бергандан кейин ўзи даволанаётган шифохонадан ҳайдаб юборилди. Оқибатда 360 килограмм тош босадиган Стивен Ассанти автомобилда яшашига тўғри келди, чунки унинг яқинлари унга уйга қайтишга рухсат беришмади.

Қирғизистонда саккиз яшар бола ҳожатхона ўрасига тушиб кетган икки яшар синглисини қутқариб қолди>>

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида иккинчи синф ўқувчиси ҳожатхона ўрасига тушиб кетган икки яшар синглисини ярим соат давомида ушлаб турди.

ВИДЕО: Дунёдаги энг қўрқинчли машина>>

1951 йилда ишлаб чиқарилган немисларнинг уч ғилдиракли Hoffman автомобили тўғрисидаги видеони жойлаштирган муаллифнинг ушбу фикрига кўпчилик қўшилди. Машинанинг катта қисми қўлда йиғилганга ўхшайди, уни ишлаб чиққан кишининг барча дизайнерлик иши эса барбод бўлган кўринади.

Тошкентлик ошиқ севгилисига Ўзбекистондаги энг улкан гулдастани тортиқ қилди>>

Ижтимоий тармоқларда пойтахт йўлларида эвакуаторда олиб кетилаётган улкан гулдаста фотосуратлари пайдо бўлди.