Испания фуқаролик гвардияси ва Италия соҳил соқчилари Ливия қирғоқларида 523 нафар муҳожирни қутқариб қолди. "Тритон" (Triton) деб номланган қутқарув операциясида Испания фуқаролик гвардиясига қарашли Rio Segura ва Италиянинг Nave Corsi кемалари қатнашди. Rio Segura Триполидан 25 денгиз мили узоқликда бортида 325 нафар муҳожир бўлган қайиқни топган, деб маълум қилади Испания фуқаролик гвардияси.

Италия кемас Nave Corsi эса денгизда 198 нафар қочоқни аниқлаган ва испан кемасидан ёрдам сўраган. Натижада 523 нафар муҳожир қирғоқларга олиб чиқилган ва уларга ёрдам кўрсатилган. Улар орасида Нигерия, Гамбия, Сенегал, Ливия, Гвинея-Бисау, Экваториал Гвинея ва Кот-д'Ивуар фуқаролари бор.