Беларусь президенти Александр Лукашенко президентлик сайловида 84,1 фоиз овоз олди деб маълум қилмоқда ТАСС.

“Евросиё барометри” таққослов ижтимоий тадқиқотлар институнинг маълум қилишича эса, Лукашенко сайловларда 80,3 фоиз овозолган.

Беларусь марказий сайлов комиссиясининг хабар беришича, ёпиқ сайлов участкаларида Лукашенкога 89 фоиз сайловчи ўз овозини берган.

“Ёпиқ участкалардаги (шифохона ва ҳарбий қисмлар — “Газета.ru”) сайловчиларнинг 89 фоиз овози Александр Лукашенкога овоз берган”, - деб маълум қилади мамлакат марказий сайлов комиссияси раҳбари Лидия Ермошина.