Дастлабки маълумотларга кўра, Туркия пойтахти Анқара шаҳридаги теракт ортида ИШИД террорчилик ташкилотининг жангарилари турибди, деб хабар бермоқда Reuters.

Бир манбанинг қайд этишича, бу теракт “Июль ойида Сурия чегарасида жойлашган Суручеда ИШИД томонидан амалга оширилган терактга жуда ўхшаш”.

Бошқа бир манба ҳам айнан шуни таъкидламоқда. “Биз бор диққат-эътиборимизни қаратган ҳолда шуни маълум қилишимиз мумкинки, бу ишда сўзсиз ИШИДнинг қўли бор”, - дейди манба.