Қўшма Штатларнинг биринчи хоними Мишель Обама Коннектикутдаги кемасозлик верфида янги USS Illinois ядро сув ости кемасининг сувга туширилишига бағишланган маросимда иштирок этди, дея ёзмоқда Chicago Tribune.
Мишель Обама кема бортида шампан виноси шишасини синдириб, сув ости кемаси муҳандислари ва қурувчилари, шунингдек, денгизчиларни табриклади. У сув ости кемасини техник мўъжиза деб атади.
“У энг замовий стелс-технология (радар тўлқинларидан яширинишга хизмат қилувчи технология), гидролокаторлар ва керакли миқдордаги Best Buy бизнеси (АҚШдаги йирик электроника ритейлери)дан халос бўлиш учун юқори самарага эга экранлар билан таъминланган”, - дея қўшимча қилди мамлакат президентининг турмуш ўртоғи.