Мисрда 10 октябрь куни чўкиб кетган кемадан 25 киши қутқариб қолинди, 10 киши эса ҳалок бўлди.
Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, ноқонуний муҳожирлар гуруҳи Балтим шаҳри ва Буруллус кўли (Кафр аш-Шайх провинцияси) орқали Ўрта Ер денгизини сузиб ўтишга ҳаракат қилган, бироқ кема мувозанатни йўқотиб, чўкиб кетган.
Оқибатда яна бир неча киши бедарак йўқолган дея ҳисобланмоқда. Уларни қидириш ишлари қоронғу тушгунига қадар давом этган ва кеч тунда қидирув-қутқарув ишлари тўхтатилган.
Тахминларга кўра, кема унга меъёридан ортиқча одам ортилиши сабабли чўкиб кетган.