НАТО учувчиларига “ҳаётига таҳдид” туғилса, Россия самолётларига ҳужум қилишга рухсат берилди

Жаҳон 11 Октябрь 2015 12106

НАТО мамлакатлари, шу жумладан, британиялик “Торнадо” кўп мақсадли қирувчилари ҳарбий учувчиларига Ироқ ҳаво кенгликларида “улар ҳаётига таҳдид” туғилган тақдирда, Россия ҳарбий самолётларига ҳужум қилишга рухсат берилди.
Бу ҳақда Лондоннинг Daily Star Sunday якшанбалик газетаси бирлашган қироллик мудофаа вазирлигидаги ахборот манбасига асосланиб хабар қилди.
Шу билан биргаликда, “британ ҳарбий-ҳаво кучлари учувчиларига Россия қирувчилари билан ҳар қандай алоқага киришишдан қочиш топшириғи берилган”, дея қайд этмоқда нашр.
Қироллик ҲҲКнинг “Торнадо” самолётлари ҳаво-ҳаво синфига оид ракеталар билан таъминланган бўлиб, улар орқали ўзини дўстона тутмаган Россия самолётларига ҳужум қилишга ижозат берилган”, - дейилади хабарда.
“Британ вазирлари Яқин Шарқдаги вазият Россия ҳаракатлари туфайли “анчагина хавфли” бўлиб қолгани тўғрисида огоҳлантирилганидан сўнг ушбу қадам ташланди”, - дейилади материалда.
Ахборот манбасининг сўзларига кўра, самолётлар овоз тезлигида парвоз қилаётган вақтда ҳаво кенгликлари жуда тор бўлиб қолиши, шу сабабли тўқнашувлар юзага келиши ёки Россиялик учувчи хатолик туфайли ўт очиши мумкин.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар