Нидерландия бош вазири Марк Рютте тахминан 20 кишидан иборат гуруҳ томонидан суриялик қочқинлар учун ташкил этилган вақтинчалик лагерга тухум ва фейерверклар улоқтирилишини қоралаб чиқди, дея хабар қилди Reuters.
150 қочқин яшаётган бошпанага уюштирилган ҳужумдан ҳеч ким жабр кўрмаган, полиция 19-30 ёшгача бўлган 11 нафар гумондорни қўлга олди.
Бош вазир Вердендаги лагерга келиб, бу ердагиларга ниқобланган босқинчиларнинг албатта жазоланишига ваъда берди.
У ҳукумат муҳожирлар хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўришини қўшимча қилди.
“Сиз ақлдан озишингиз мумкин, бироқ зўравонлик ва зулм билан таҳдид қилиш чегаралардан чиқариб юборади. Мен барчани тинчликни сақлаш ва қонун доирасида ҳаракат қилишга чақираман”, - дея мурожаат қилди Рютте қочқинлар қабул қилиш ҳажми орттирилганига билдирилган эътирозларга жавоб берар экан.